Яҳва (Иегова) шоҳидлари сектаси аъзоси ҳисобланган, ҳозирда номини ошкор қилинмаган шахс, худоликни даъво қилади. Ҳаммани кўз ўнгида ўз устидан бензин қуйиб ёқиб юборади. Бу иши билан «Худолиги»ни оддий бандаларга кўрсатмоқчи бўлади. Натижада қаттиқ куйишлик билан касалҳонага ётқизилади. Ўша ерда жон таслим қилади. Қариндошлари айтишича 43-ёшли «Худо» "Яҳва шоҳидлари" сектаси аъзоси бўлиб, кўпдан бери «Худолик»ни даъво қилиб юрган экан.
Европа телекомуникация стандартлар институти SIM карталар учун "Apple" вариантини маъқул кўрди. "Nokia", "Motorola" каби компаниялар учун бу катта йўқотиш.
"Nokia"ники маъқулми, "Apple"никими? Узоқ вақт давом этган SIM карта жангининг ғолиби маълум бўлди. Янги стандарт SIM карта этиб, nano-SIMлар танланди.
"Apple" ўтган йилнинг май ойида Европа телекомуникация стандартлар институтига жуда кичик SIM карталарни тақдим қилган эди. Жуда ишончли шаклда Мюнхендаги "Giesecke & Devrient" ширкати томонидан яратилган бу карталарнинг ўлчами 12,3 x 8,8 x 0,67 миллиметр. Яъни, одатдаги SIM карталардан 40 марта кичик.
"Apple" энди "iPhone 5"ларни ушбу майда SIM карталарга мослаб чиқаради.