Марҳум хонанада Мўмин Ориповнинг турмуш ўртоғи Камола Орипова ҳамда хонанда Жаҳонгир Позилжоновлар томонидан суратга олинаётган "Севаман дедимми, севаман” фильмининг суратга олиш жараёни ниҳоясига етиб, овозлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Фильмда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдураим Абдуваҳобов, Муқаддас Ҳолиқова, актёрлар Бобур Йўлдошев, Зарина Низомиддиновани кўришингиз мумкин. Дарвоқе, фильм режиссёри Жаҳонгир Позилжонов картинада Зарина Низомиддинованинг севгилиси образида намоён бўлади. Комедия жанрида суратга олинган ушбу фильм воқеалари тафсилотига кўра, актриса Зарина Низомиддинованинг акалари Жаҳонгир Позилжоновни калтаклаб, ерга кўмиб кетишади... Қолаверса Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжа Орипов ҳам фильмда ўзига хос характердаги қаҳрамон ролини ижро этган. Қизиқ кичик актёрнинг кинодаги катта роли томошабинларда қандай таасурот уйғотаркин.
Манба: darakchi.uz