Сўнгги пайтда дунёда чапақайлар сони ортиб бормоқда. Масалан, ХХ аср бошида улар аҳолининг 4 фоизини ташкил этишган бўлса, юз йиллик охирига келиб бу рақам 14 фоизга етди. Статистик маълумотларга кўра ҳозирда ер юзида 500 миллион чапақай бор. Бу ҳар 7-10 кишининг биттаси демакдир
Чапақайлик нимага боғлиқ Мақсадга мувофиқ ҳаракатларни бажаришда деярли барча холатларда чап қўлдан фойдаланувчилар чапақайлардир. Одам бош миясининг ривожланиш жараёнида фунциялар чап ва ўнг ярим шарлар ўртасида тақсимланади. Чап ярим шар зиммасига нутқ, ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш, таҳлилий фаолиятнинг мантиқий, математик ва бошқа мураккаб шакллари, ўнг ярим шар зиммасига эса ташқи оламдаги нарсаларнинг кўриниши, ранги ва шу каби яна кўплаб нарсаларни аниқлаш вазифаси юклатилади. Оёқ ва қўл ҳаракатлари иккала ярим шар ўртасида тақсимланган бўлиб, чап ярим шар ихтиёрида ўнг қўл ва оёқ, чап қўл ва оёқ ўнг ярим шар ихтиёрида бўлади. Флидерс университети профессори Майк Николснинг айтишича, инсон фақат генетик жиҳатдан чапақай ёки аксинча бўлиб туғилиши мумкин. Бироқ буни нуқсон дейиш мутлақо нотўғри. Жисмоний имкониятлар тенг бўлганидек ҳар икки тоифадаги одамларнинг ақлий қобилияти ҳам теппа-тенг.
Чапақайлар кунини нишонлаш тарихи
Бутунжаҳон чапақайлар кунини нишонлаш ғояси илк маротаба 1990 йилда Британия Чапақайлар клуби томонидан берилган. 1992 йилнинг 13 августида у илк марта нишонланган. Клуб бу байрамда чапақай болаларни мактабларда мажбурлаб ўнг қўлда ёзишга ўргатишга қарши эканликларини намойиш қилиб жамоатчилик эътиборини тортишга харакат қилишади.
Чапақай болалар
Маълумотларга қараганда, чапақай болаларнинг қўпчилиги ўзининг чап қўлда ёзишидан уялишар экан. Бир муддат ўнг қўлда ёзишга ҳаракат қилиб, уддалай олмагач яна чап қўлда ёзишни бошлашар экан. Маълумки, шу пайтга қадар чапақай инсонларнинг аксарият ноёб истеъдодга эга бўлишади, деган ақида мавжуд. Баъзи олимларнинг хулосаларига кўра, чап қўлда ишлайдиганлар бошқалардан деярли фарқи йўқ экан. Чапақай болалар ёзишга бироз қийналишади. Чунки бирор бир матнни ёзаётганда чап қўл ёзилаётган ёзувни беркитиб туради, улар қайта-қайта ёзганларига қарайверишади. Ўнг қўлда ёзадиганлар эса ёзганларини кўриб туриб давом эттираверишади ва вақтдан ютишади. Аслини олганда, бу вақтинчалик холат. Доимий равишда чап қўл билан ёзиш натижасида баъзи чапақай болалар ўнг қўллардан ҳам ўзиб кетишади.
Чапақайлар ва ўнақайларнинг фарқи нимада? Агар минг дона сариқ теннис шарлари орасига 1 дона қизил шарни аралаштириб ҳар ик5ки тоифагша мансуб инсонларга уни топишни илтимос қилсангиз, "ўнг қўл” киши ҳар бир шарни бирма-бир кўздан кечиргач, қизил шарни топади, чап қўл эса уларга умумий разм солиб қизил шарни анча аввал топар экан. Бунинг сабаби "ўнгқўллар” бирор бир ишни тугатмасдан туриб иккинчи ишни бошламас эканлар, чапқўллар эса бирваракайига бир нечта вазифани бажара олар эканлар. Жаҳоннинг қўплаб мамлакатларида ўтказиладиган тадқиқотлар ўнгқўлларга нисбатан чапқўл кишилар камчиликни ташкил қилишини кўрсатади. Бироқ, чапқўлларнинг ўз-ўзини таъминлаш, яхши яшашга бўлган интилишлари ўнгқўлларникига нисбатан юқори деган фикр ҳам бор.
Ўткинчи чапқўллик
Тажрибалардан маълум бўлишича, катта ёшдаги инсонлар орасида чапқўллар камчиликни ташкил этар экан. Олимлар буни инсон ёшининг ўсиши билан изоҳлашади. АҚШда 20 ёшлиларнинг 12%и, 50 ёшлилар орасида 5%, 80 ёшлилар орасида эса бор-йўғи 1%ни ташкил этар экан. Бунинг сабаблари ҳозирга қадар сир бўлиб қолмоқда.
Чапақайлар учун маҳсус махсулотлар
Дунёда чапақайларга хизмат кўрсатадиган муассаса ва ташкилотлар, фирмалар жуда ҳам кўп. Fiskars компанияси фақат чапақайлар учун махсулот ишлаб чиқарадиган ташкилотлардан биридир. Компания чапақайларга қулай канцелярия махсулотларини ишлаб чиқаради. Ручка, ўлчовлар қарама-қарши томонга туширилган чизғич, тескари тиғли қайчи ва бошқалар.
Қизиқарли маълумотлар:
*Қадимда русларда чапақайларга ишончсизлик билан қарашган, хатто судда кўрсатма беришлари таъқиқланган *1991 йилда АҚШда ўтказилган тадқиқотга асосан чапқўллар асосан автохалокатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмишар экан *1970 йилда Буюк Британия ёшлар орасида чапқўлларнинг умумий сонини аниқлаш учун тадқиқот ўтказади. Аниқланишича 11-24 ёшдаги эркак ва аёлларнинг тахминан 11%и чапқўллар эканини маълум қилган *Чап қўлда ёзувчилар араб, урду, форс ёзувларини ёзишга бироз қийналишади, чунки улар ўнгдан чапга қараб ёзилади *Олимларнинг аниқлашларича чапқўллар ўнгқўлларга қараганда тўкинроқ ҳаёт кечиришар экан *Ҳайвонлар орасида ҳам ўнг ва чап қўллар бўлар экан. Бундай деб аталишининг сасаби улар чап ёки ўнг олд оёқларини қўп ишга солишларидир Чапқўллар асосан хонанда, актёр, композитор, боксёр, ёзувчи, рассом каби касбларга қизиқишар экан. Хақиқиатдан ҳам ушбу касб эгаларининг кўпчиликлари чапқўл эканликлари аниқланган Чапқўл боксёрлар рақибининг жигарига зарба бериш эҳтимоли кўпроқ бўлади
Машҳур чапқўллар:
Малика Елизавета, Наполеон, Уинстон Черчилль, Юлий Цезарь, Жанна д’Арк, Ленардо да Винчи, Аристотель, Ньютон, Марк Твен, Буонароти Микеланжело, Вольфганг Амадей Моцарт, Николо Паганини, Роберт Шуман, Людвиг Ван Бетховен, Пётр I, Чарли Чаплин, Мэрлин Монро, Джим Керри, Пол Маккартни, Том Круз, Билл Гейтс, Роберт Де Ниро, Брэд Питт, Lady Gaga, Мила Йовович, Киану Ривз, Сильвестр Сталлоне, Брюс Уиллис, Дрю Берримор, Анжелина Джоли, Николь Кидман, Деми Мур, Сара Джессика Паркер, Джулия Робертс, Франц кафка, Джеймс Кэмерон, Селин Дион, Рикки Мартин, Диего Марадонна, Билл Клинтон, малика Виктория, шаҳзода Уильям, Барак Обама ва бошқалар.
|