Дунёнинг энг антиқа бинолари
Англиянинг "Телеграф” нашри дунёдаги энг антиқа 21 та бино номини эълон қилди. Бу бинолар қурилиш услуби билан бошқа бинолардан тубдан фарқ қилади. Ушбу биноларнинг суратлари билан сайтимизнинг Галерея бўлимида танишишингиз мумкин.
1-ўрин: Сават ишлаб чиқарувчи "The Longaberger Basket Company” ширкатининг АҚШ нинг Огайо штатидаги офиси худди сават шаклида иншо этилган. Бу бино 1997 йилда қуриб битказилган.
2-ўрин: Таиланд пойтахти Бангкокдаги 32 бино. Ушбу бино "Фил биноси” деб аталади. Қизиғи, у ҳам айнан 1997 йилда қурилган.
3-ўрин: Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу Дабила "Алдар” номли минора бор. Бу бино танга шаклида бунёд қилинган. Бино 2010 йилда фойдаланишга топширилган.
4-ўрин: Испаниянинг Мадрид шаҳридаги "Мирадор” биноси 2005 йилда очилган. Маҳаллий халқ бу бино шаҳарнинг гўзаллигига путур етказди, деган фикрда. Чунки бино 3-4 та бинони уст-устига қўйилганидек таассурот уйғотади. Бир замонлар "Эйфел” минораси ҳақида ҳам парижликлар шундай фикр билдиришган эди.
5-ўрин: Косова пойтахти Приштинадаги Халқаро кутубхона кучли бешликни якунлаб беради. Хорватиялик архитектор томонидан лойиҳалаштирилган бу бино1982 йилда очилган.