Қуёш ғарбга кетди шўнғиб, Ухлолмадим, кечир раббим! Силтадилар: "йиғлагин", деб Йиғлолмадим, кечир раббим!
Кўкка нолон нидо қилдим, Чок-чок бўлган кўксим тилдим, Ўзимни гуноҳкор билдим, Йиғлолмадим, лекин Раббим!
Кимнинг иши тушса гар, бас, Ёрдамим тутдим ҳар нафас, Яхшиликдан бошим чиқмас, Йиғлолмадим, лекин Раббим!
Кўзимда нур, ёвуз кулгу, Қалбимда ишқ тўла туйғу, Ҳар кун бошим меҳробда-ю, Йиғлолмадим, кечир Раббим!
Ишим менинг саҳоватдир, Билмаганим - ҳаловатдир, Бу қандайин мусибатдир: Йиғлолмадим, кечир Раббим!
Ёмғирпўшдан топиб паноҳ, Ёмғирда ҳам қилдим гуноҳ. Ҳушъу менга ёт бўлди, оҳ... Йиғлолмадим, кечир Раббим!
Кўкка порлаб чиққач офтоб, Сенга нолон қилдим хитоб... Бир қатра ёш бўлди камёб, Йиғлолмадим, кечир Раббим!
Истадим-у, қалбимда ғам, Дод-вой солди тоғ-у, тош ҳам, Вале айлаб кўзимни нам, Йиғлолмадим, кечир Раббим!
Раббим, сокин ухлат мени, Бағрим ўйиб тиғлат мени Не қилсанг ҳам йиғлат мени... Йиғлолмадим, кечир Раббим!
H.Hamidov
|