Ҳиндистонлик 23 ёшли Нагабхушанам Сива исмли қиз ақлини таниганидан буён кўзидан шикоят қиларди.
Бироқ шифокорлардан ўлгудек қўрқиши сабабли, ота-онаси шифохонага олиб боришмасди. Вақт ўтиши билан унинг кўзидаги оғриқ кучая бошлади. Шундан сўнг шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлишди. Шифокорлар унга тератома ташхисини қўйиб, дарҳол операция хонасига олишди. Қизнинг кўзидан чиққан 2 та тишга жуда ўхшаш нарса шифокорларни лол қолдирди. Доктор К.Васантанинг айтишига қараганда, бу ўсимта шаклидаги шиш худди тишдек хусусиятга эга бўлиб, у ўсишда давом этган. Агар шиш жарроҳлик йўли билан олиб ташланмаса, уни кўр қилар экан.
Бундан 149 йил аввал илк бор аниқланган ушбу ўсимта, шу пайтгача дунё бўйича 70 одамда кузатилган.
Манба: darakchi.uz