"Mts" o'zbekiston ni shikoyati qabul qilinmadi..
Alvido MTS
«МТС» матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар хўжалик суди апелляция инстанцияси компания шикоятини рад этди.
«МТС» шу йилнинг 13 август кунги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг даъвоси бўйича «Ўздунробита»нинг барча телекоммуникация лицензияларини тўхтатиш тўғрисидаги суд қарорига қарши шикоят берган эди.
Хабар қилинишича, суд давлат органларининг «Ўздунробита»дан 12 миллион доллардан ортиқ зарар ва жарималарини ундириб олиш тўғрисидаги даъволарини қондирган. Шунингдек, Тошкент шаҳри бўйича Суд департаменти бошқармаси "Ўздунробита” ХКнинг бутун мулкини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган.