Касалмисиз? Сув ичинг! Агар кайфиятингиз тушкун ва иштаҳангиз бўлмаса, еманг, балки сув ичинг. Ёки аксинча, ўзингизни яхши ҳис қилаётганингизда ҳам сув ичинг. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар куни камида бир ярим литр сув ичиб туриш керак. Қуйида доктор Малаховнинг тавсиясини келтирамиз... ПРОТИЙЛИ Эмал ёки шиша идишга сув солиб, музлаткичга қўйинг. Идиш четида музлар пайдо бўлгач, уни музхонадан оласиз. Ичидаги сувини эса бошқа идишга солиб, яна музлаткичга қўясиз. Олдинги идишда қолган музни эса ташлаб юбориш мумкин. Энди идишдаги сувнинг ярми музлагунича кутишингиз керак бўлади. Бу жараён юз бергач, идиш ичидаги музлаб улгурмаган сув тўкиб юборилади. Қолган муз эса протийли сув! Унинг организмга фойдаси катта бўлиб, хилтлардан тозалайди.МАГНИТЛИ Магнитланган сувни танамиз жуда яхши қабул қилади. Бундай суюқлик организмни турли хилт ва тиқилмалардан яхши тозалайди ва танамизнинг намлик билан меъёрида таъминланишига ёрдам беради. Бунинг учун воронка (асбоб) олиб, унинг икки томонига бир-бири билан тортишадиган оҳанрабони маҳкамлайсиз. Асбоб тайёр. Энди ундан сувни ўтказиш керак. Бундай сувни ичиб кўриб, одатдагидан мазалироқ эканини дарров ҳис қиласиз. У организмни тозалайди.
|