Товуқ - 1000 г, пиёз - 300 г, узум сиркаси (3%ли) - 60 г, туз, кашнич уруғи, зира таъмга кўра Рецепт Tовуқ гўшти 20-25 граммли бўлакларга бўлинади, майда тўғралган пиёз, сирка (3%ли), туз, зираворлар қўшилади ва 0,5-1 соат салқин жойда сақланади, Хар бир сихга маринадланган товуқ гўштининг 4-5 бўлаги терилади ва газ ёки электр тандирда ёки қўрада пиширилади. Майда тўғралган пиёз билан тортилади. Товуқ кабобни янги помидор ва бодринг ҳамда сабзавотдан тайёрланган салат билан тортиш мумкин.
|