Super Portal Yakshanba, 24 Noy 2024, 06:08
Шаблоны для ucoz
Главная | Регистрация | Вход Приветствую Вас Гость | RSS
SAYT MENYUSI
BO'LIMLAR
Qiziqarli malumotlar [35]
O'zbek qo'shiqlar [11]
Shou-Biznes [11]
Pazandachilik [0]
Sherlar [14]
Telefon uchun [0]
Foydali Maslahatlar [7]
Sevgi [49]
Mashxurlar hayoti [2]
Kompyuter uchun [2]
Photoshop darslari [1]
Hayotiy voqealar [10]
Avtomobil dunyosi [0]
Salomatlik sirlari [4]
Go'zal bo'lish sirlari [24]
Internetda pul ishlash [0]
Qo'shiq matni [24]
WEB MASTER [42]
Sevgi izhorlari [1]
Ucoz uchun skriptlar [7]
To'rtlar [7]
O'zbek milliy taomlari [11]
Koreya taomlari [2]
Kaboblar [2]
Turkiya taomlari [4]
Kotletlar [7]
Xobbi [7]
Piroglar [7]
Bulochkalar [2]
Gamburgerlar [7]
Somsalar [2]
Super foto [1]
Индийские фильмы [2]
Узбекские фильмы [2]
Сериалы [0]
Fashion [10]
Hajviyalar [1]
Salatlar [20]
MINI CHAT
SO'ROVNOMA
SAYTDA KO'PROQ NIMALAR BO'LISHINI XOXLAYSIZ?
Всего ответов: 1978
Главная » 2012 » Mart » 30 » Ummon gruhi bilan qisqacha interviyu
10:41
Ummon gruhi bilan qisqacha interviyu

1.Савол -Бошида гурухингиз танқид остига олинган эди. Хозирда қўшиқларингиз ҳамма радиостаниция тўлқинларида янграмоқда. Бунга сабаб фикрларни ўзгаришими ёки тан олиниш? 

1.Жавоб- Танқиддан инсон ўсади. Танқид канча кўп бўлса келажакда хатолар сони камаяди. Биз ҳам ўша танқидни енгиб ўтиб, камчиликларимизни тўғирлаб ,ўз устимизда ишладик. Менимча уларни фикрини ўзгартира олдик деб ўйлайман. 

2.Савол-Хозирда Уммон ортиқча рекламага мухтож эмас. Шундай бўлсада "Panterra студияси” билан шартнома имзолаганингиз мени бироз хайрон қолдирди. Бунинг сабаби нимада? 

2.Жавоб- "Panterra студияси” билан шартнома имзолаганимизнинг сабаби- Аввал биз хаваскор хонанда эдик. Келажакда профессионал бўлиб, шоу-бизнес оламига чуқурроқ кириб бориш учун хам бизга манашундай даргох керак эди. Шу сабаб шартнома имзоладик. 

3.Савол-Аввал Зохид «Сокин тун» қўшиғи билан анчагина танилган эди. Кейинчалик Шохрух ва Сиз қўшилиб гурух бўлдингиз. Хозир биргина хонандани элга танилиши учун анчагина маблағ талаб этилади. Сизлар учовлон бирлашиб гурух бўлишингизга сабаб? 

3.Жавоб-Биз бир махаллада бирга ўсиб катта бўлганмиз. Зохид мана 11 йилдирки шеър ёзади, мусиқа басталайди. Зохид мени битирув кечамга қўшиқ қилиб берган. Биз учаламиз ўзимиз алохида қўшиқ айтардик. Кейинчалик хавас қилиб , дўстлигимиз янада мустахкам бўлиши учун ҳам гурух бўлишга қарор қилдик. Аввал гурухни номини «Жазо», деб қўйганмиз. Бу ном кўпчиликга ёқмагани сабаб "Уммон” да тўхталдик. Ёзда гурухимиз "Уммон” номини олганига 5 йил бўлади. 

4.Савол-Кўпчилик сизларни концертбоп проект деб билади, туй боп эмас.Келажакда туй учун репертуар қилиш ниятингиз борми? 

4.Жавоб-Тугри бизда туй боп қўшиқлар кўп эмас. Лекин айнан «Сокин тун» яна бир қанча махзун қўшиқларимиз оммалаша бошлаганида, бизна айнан мана шу қўшиқларимиз учун ҳам хизматларга таклиф этишган. Уммон гурухининг репертуарида шух тароналар бор йўқ эмас, лекин тингловчиларга асосан сокин қўшиқларимиз кўпроқ манзур бўлгани сабабли ҳам фақат сокин қўшиқлар куйлашади деб билишади. 

6.Савол-Шундай ижодкорлар борки, уларнинг бир жихати яратганга ёқиб эл назарига тушади. Уммон гурухи йигитларининг қай бир яхши жихати учун оллох шунчалар сизларни юксак этди? 

6.Жавоб-Билмадим….? балки ниятимиз кўнглимиз поклигидандир. Хеч қачон бировни кўнглига озор етказмаганмиз Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Доим хавас қилганмиз, хасад бизга бегона туйғу. Балки шунинг учундир яна билмадим. 

7.Савол-Интернет тармоғидаги ижтимоий сайтларда (одноклассники, Facebook ва бошқалар) Уммон гурухи талайгина. Улар орасида оригинал Зохид, Шохрух ва Жасурлар борми? 

7.Жавоб-Бошида Уммон гурухи танила бошлаганида одноклассникида Уммонлар кўпайиб, улар орасида пул талаб қилганлар ҳам талайгина эди. Бу келишмовчиликларгага чек қўйиб, ўз профилларимизни очдик.. Аммо тез -тез уни ўзгартириб турамиз. Билсангиз кунига 100 тадан ошиқ смслар келади. Вақт топиб қўлимиздан келганча жавоб беришга харакат қиламиз. Баъзан ишлар, студия, гастрол сафарлари билан жавоб бера олмасак,улар даров «Ха, булар юлдузлик касалига чалинибди», деб нотўғри ўйлашади. Биз хам тирик жонмиз. Бир сабаб бўладики жавоб ёза олмаймиз . Улар эса буни умуман нотўғри тушунишади. Мана шундай холатда уларни ранжитмаслик учун профилларимизни ва телефон ракамларимизни ўзгартириб турамиз 

8.Савол-Шоу-бизнес оламида янги чиқаётган ёшларни тинглайсизми? Умуман қай бир санаткорни ижодига қизиқасизлар? 

8.Жавоб-Шоу-бизнес оламида барча янги чиқиб келаётган ёшларни кузатиб борамиз.Ўзимизга келсак 

Зохид-Пилигрим ва собиқ сетора гурухинин ,Шохрух-Шоруххон ва Шохрух реперни, мен эса Зиёдани ижодига қизиқаман. 

9.Савол -Уммон гурухини тарихи. 

9.Жавоб- Биз бир махаллада оддий оилада ўсиб улғайганмиз. Хар бир ютуғимиз, мана шу даражага етишимиз замирида, машаққат ва мехнат бор. Усиз бу даражага ета олмас эдик. Топганимизни ўртада ўзимиз учун яна сарфладик. Шон –шухратни ортидан эмас, мехнатга интилдик. Хар бир машаққат билан ўтган кунларимиз, хозирда биз учун қадрли. 

10.Савол-Севган инсонингиз борми? Уйланиб оила қуриш борасида озгина тўхталсангиз. 

10.Жавоб- Биз хали ёшмиз уйланишга эрта. Хозир факат « мехнат, мехнат ва яна мехнат». Мен аввалги интервьюларда ҳам айтганман, ёқтирган инсоним бор. Зохид ва Шохрухга келсак уларни хозирча севгани йўқ. 

11.Савол-Аксарият 99% гурухлар келажакда яккахон ижодга ўтиб кетади. Сизларни гурух келажакда ўз ўрнини йўқотмай мана шундай бирдам бўлиб қолишига ишонасизми? 

11.Жавоб- Бу хақида хатто ўйлашни ҳам истамаймиз.Бир биримизни тушунишимиз ва албатта бир биримизга бўлган хурмат, келажакда гурухимизни сақлаб қолишга катта омил бўлади. 

12.Савол-Аксарият қўшиғингиздаги реп сўзлари сайёз ва оддий (жаргонча) сўзлар. Тингловчилар орасидаги ёши катталарга, бу сўзлар хуш келмайди. 

12.Жавоб- Реп бу хаётдан олиниб айтиладиган сўзлар. Бизни аввалги ижодимиздаги қўшиқларимизда балки учрар. Хозирда биз қўшиқларимиздаги реп сатрларига ахамият бериб, иложи борича бадий сўзларни ишлатишга харакат қилмоқдамиз. 

13.Савол-Плагиат сизнингча яхшими? 

13.Жавоб-Плагиатга …..хўш, агарда қўшиқ маромига етказиб ижро этилса ва бу ижро қўшиқни умрини яна узайишига сабаб була олса, буни ёмон ери йўқ. Бир қўшиқ бошқа бир хонанда томонидан қайта куйланса, бу қўшиқ қайта туғилади ва у яна мухлислар қалбида яшайди. Агар қўшиқни ўғирлаб маромига етказиб ижро эта олмаса …..яхшиси у қўшиқни куйламаган маъқул. «Қандай унутдинг» қўшиғимиз чиқганида кўплаб сайтларда Уммон палон гурухни қўшиғини ўғирлабди, деган маъқолалар кўпайиб кетди. Аслида ўша ўғирланган деб айтилган бу қўшиқни биз интернет маънбаларидаги маъқолалардан сўнг топиб тингладик. Тўғри қўшиқни қаеридир ўхшаш аммо 100% эмас. Одам одамга ўхшайдику. Ўзи 7 та нота бўлса, қўшиқлар ҳам ўхшайдида. Яна энг таъсирли жойи , қўшиқни айнан ўхшаш жойини кесиб олиб бизни қўшиқга улаб уни сайтга қўйишган. Агарда бирор қўшиқдан олган бўлсак албатта уни қайси қўшиқ эканини айтамиз. 

14.Савол-Хизмат ва студиялардан ташқари гурух аъзоларининг хаёти. 

14.Жавоб-Буш вақтимиз деярли йўқ. 75% ишлар билан бандмиз. Қолган вақт хар биримиз оила аъзоларимиз , яқинларимиз даврасидамиз. 

15.Савол-Мана бахор фасли ҳам ташриф буюрди. Бахор фаслида концерт дастурини тақдим этиш нияти борми? 

15.Жавоб-Бахор фаслида Ўзбекистон бўйлаб гастрол сафарини ўтказамиз. Концертни анъанага содиқ қолган холда, ёз фаслида тақдим этамиз. 

16.Савол - Мухлисларга тилакларингиз. 

16.Жавоб- Фурсатдан фойдаланиб барча дунёнинг энг гузал бўлаги бўлмиш, мунис ва мўтабар онажонларимиз, опа –сингиларимиз, барча барча хотин-қизларни яқинлашиб келаётган 8-март халқаро хотин қизлар куни билан табриклаймиз. Доим шундай гузал ва бетакрор бўлиб, хамиша қуёшдек порланг.
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 1687 | Добавил: AKBARSHOX | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Table">
Имя *:
Email:
Код *:
SAYTGA KIRISH
QIDIRISH
PAZANDA
SMS SHERLAR
SAYT FAOLLARI

Xozir Saytda: 1
Mehmon: 1
Foydalanuvchi: 0
WwW.DJAKBAR.UcoZ.CoM
WMmail.ru - сервис почтовых рассылок